Ўзбекистон Республикаси Президентлигига O’zLiDeP`дан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент вилотидаги ишончли вакили Раъно Турдибоева Пскент туманида ташвиқот ишларини давом эттирди.

Учрашув Пскент туманидаги 6-умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилди.

Тадбирда сўз олган ишончли вакил номзоднинг сайловолди дастурини бандма-банд изоҳлаб, тушунтиришлар бериб ўтди.

Сайловолди дастурининг мазмун-моҳияти “Янги Ўзбекистон стратегияси” номли китобида тўлақонли очиб берилганини қайд этди.

Шунингдек, номзоднинг сайловолди дастури ишончли вакил томонидан жойларда сайловчилар билан ўтказиладиган учрашувларда тушган таклифлар, фикр-мулоҳазалар билан янада бойитилишини айтиб ўтди.

Учрашувда сўзга чиққанлар сўнгги йилларда юртимизда амалга оширилган кенг кўламдаги бунёдкорлик ишларидан мамнунликларини билдириб, буларнинг таг замирида  ўз халқининг жонкуяр фарзанди Шавкат Мирзиёевнинг машаққатли меҳнатлари ётганини айтиб, унинг номзодини ёқлаб овоз беришга чақиришди.

Тошкент вилоятидаги ишончли вакил Раъно Турдибоева ўзбек халқига фидойи, садоқатли, жонкуяр фарзанд бўлган Шавка Мирзиёевга воз беришга чақирди.