Наманган вилоятида “Орзу оилавий болалар уйи” номи билан илк маротаба оилавий болалар уйи ташкил этилди. Бу ҳақида Миллий Гвардия Наманган вилояти бошқармаси хабар бермоқда.

Албатта, мурғак қалблар учун ота-она меҳридан ўзга қувонч ҳадя этадиган бахт йўқ. Бугун ана шундай бахтни, бахтли болаликнинг қувончини бир эмас беш нафар болага Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармасидан Қўлдошевлар оиласи ҳадя этишди.

Миллий гвардия Наманган вилоят бошқармасида хизмат қиладиган Баҳодир Қўлдошев. Наманган шаҳридаги 26-меҳрибонлик уйидан 4 нафар қиз ва бир нафар ўғил, умумий 5 нафар тарбияланувчи болаларни ўз қаромоғига олиб, илк маротаба “Оилавий болалар уйи”ни ташкил этишди.