“El Nacional” нашрининг хабар беришича, “Реал” раҳбарияти Эдинсон Каванининг трансферини кўриб чиқмоқда. Манбага кўра, уругвайлик футболчи январь ойида Мадридга кўчиб ўтиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, “қизил иблислар” Криштиану Роналдуни сотиб олгандан сўнг, Кавани аввалгидан камроқ ўйин амалиётига ега бўлди.

Эдинсонга “Реал”дан ташқари, ҳужумда катта муаммоларни бошидан кечираётган “Барселона” ҳам қизиқиш билдирганлиги ҳақида миш-мишлар тарқалди.

Каванининг “Манчестер Юнайтед” билан амалдаги шартномаси келаси ёзгача тузилган. Жорий мавсумда форвард 2 та учрашув ўтказган.