Бугун Конференциялар лигасининг иккинчи турида Рома Заря клубига қарши учрашувда майдонга тушади. Ушбу баҳсда олдин бўлиб ўтган матбуот анжуманида Рома клубидан Моуриньо билан биргаликда ўзбекистонлик Элдор Шомуродов ҳам иштирок этди.

Ушбу анжуманда Шомуродовга яна бир ўзбек футболчиси Жасур Яхшибоевнинг ЭЧЛдаги иштироки омадли бўлаётганлиги ҳақида савол берилди.

Ўзбек футболининг асосий юлдузи сифатида Жасурнинг голидан ҳайратландингизми?

– Албатта. Улар «Реал»ни мағлуб этишди. У гол урди. Бу ёқимли.

– Лекин ўзимни юлдуз деб ҳисобламайман. Бу ерда билишмас, аммо Ўзбекистонда яхши футболчилар жуда кўп.

– Бунгача бир йил давомида Италияда ўйнаганим анча ёрдам бўлди. Қолаверса, жамоага тезроқ киришиб кетишим учун атрофимдаги ҳар бир инсон қўлидан келганича ёрдам беришмоқда.

Видео:

Эслатиб ўтамиз, бугунКонференциялар лигасининг иккинчи турида Рома Заря меҳмони бўлади. Учрашув Тошкент вақти билан 21:45да старт олади.