Мазкур мусобақада Суперлига ва Про лиганинг 19 клуби тарбияланувчилари ва сўнгги йиллардаги фаолияти орқали мамлакат футболи ривожига муносиб ҳисса қўшаётган “Одил жуниор” жамоаси иштирок этади.

Жамоалар қуръа ёрдамида 5 та гуруҳга ажратилади. Ҳар бир гуруҳ ғолиби, шунингдек, гуруҳлар якунига нисбатан яхшироқ натижа қайд этган 3 та 2-ўрин эгалари ¼ финалда тўп суриш ҳуқуқини қўлга киритади.

Қуръа ташлаш маросими бугун соат 12:00 да бошланади ва Мйcужоо платформаси орқали жонли эфирда намойиш этилади.