Бугун, 30 сентябрь куни соат 15:34 да Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Шахрихон туманида жойлашган икки қаватли “Супер маркет”нинг ертўласида ёнғин рўй берди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, айни вақтда воқеа жойига 9 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган ва савдо марказида бўлган фуқаролар хавфсиз жойга эвакуация қилинган. Ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмаган.