“Андижон” футбол клуби мухлислари Ўзбекистон футбол ассоциациясининг вице-президенти Равшан Эрматовга мурожаат йўллашди:

“Ҳакамлик масаласи бўйича мурожаат қилмоқдамиз. Кечагина Қўқонда бўлиб ўтган ўйинда Раҳим Каримов “Андижон” гол урганидан ушбу клубга ўйин бермади. Доим свисток чолиб футбол ўйнашга бермади. 

Майли ўтган иш ўтиб кетди, лекин 2-октябрь куни Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси “Бобур” аренага келди. Ушбу клуб ўзининг ҳаками билан келиб “Андижон”ни қийин аҳволга солиб кетади. Шунинг учун ўзингиз назоратга олинглар”, – деди “Андижон” жамоаси мухлислари.

Видео:

Эслатиб ўтамиз, “Андижон” 20 турдан сўнг Суперлига турнир жадвалида 16 очко билан 12 ўринда бормоқда.