Ижтимоий тармоқ фойдалувчилари орасида “1-октябрь дам олиш куними?” деган савол жуда кўп берилиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Қайд этиш жоиз, 1996 йил 27 декабрдаги қонунга кўра, 1 октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” сифатида белгиланган ҳамда бутун Ўзбекистон фуқаролари учун байрам кун дея эълон қилинган.

Демак, эртага 1 октябрь – жума ҳаммага дам олиш куни. 2 октябрь, шанба куни эса одатий шанба бўлади. Яъни ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар дам олади, 6 кунликлар эса ишга чиқади.

Энг аламлиси, узоқ йиллар давомида ўқитувчилар ўз байрамини пахта даласида кутиб олгани учун иш куними ёки дам олиш куними фарқига ҳам боришмагандир, ким билсин“, – деб ёзади ЎзА директор ўринбосари Хушнудбек Худойбердиев ўзининг Telegram саҳифасида.

Маълумот учун: Меҳнат кодекси 131-моддасига кўра, қуйидаги кунлар байрам (ишланмайдиган) кунлардир:

  • 1 январь — Янги йил; 8 март — Хотин-қизлар куни; 
  • 21 март — Наврўз байрами;.
  • 9 май — Хотира ва қадрлаш куни;
  • 1 сентябрь — Мустақиллик куни;
  • 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни;
  • 8 декабрь — Конституция куни;
  • Рўза ҳайит (Ийд ал-Фитр) диний байрамининг биринчи куни;
  • Қурбон ҳайит (Ийд ал-Адҳа) диний байрамининг биринчи куни.