Бугун, 29 сентябрь куни Ўзбекистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.

Маълум бўлишича, 29 сентябрь куни Тошкент вақти билан 12:46 да (29.09.2021 йил, Гринвич бўйича 07:46 да) Қирғизистонда зилзила содир бўлди.

Зилзила координаталари: 41,03 градус шимолий кенглик; 73,37 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,7. Чуқурлик 5 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 349 км жанубий-шарқда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудиа сезилиш кучи: Хонобод туманида 3-4 балл, 36 км. Қўргонтепа туманида 3 балл, 52 км. Жалақудуқ туманида 2-3 балл, 71 км. Хўжаобод туманида 2-3 балл, 79 км. Андижон туманида 2-3 балл, 80 км. Пахтаобод туманида 2-3 балл, 81 км. Булоқбоши туманида 2 балл, 89 км. Андижон шаҳрида 2 балл, 90 км. Избоскан туманида 2 балл, 94 км.