Ҳукумат қарори (609-сон, 27.09.2021 й.) билан транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» телеграм каналида хабар берилди.

Қонунчиликка кўра, йўл-транспорт ҳодисалари бўйича ҳайдовчилар ИИБ ходимлари иштирокисиз ҳодиса тўғрисидаги хабарномани тузиш орқали суғурта товонини олиш тартиби жорий этилган.

Шунга мувофиқ, 2021 йил 1 ноябргача суғурта ташкилотларининг веб-сайтларида хабарнома бланкаси намунаси жойлаштирилади ва уни юклаб олиш имкони яратилади.

Хабарнома икки нусхада қуйидаги асослар бир вақтнинг ўзида мавжуд бўлганида тузилади:

  • жабрланувчига енгил жароҳат етмаганида ёки мол-мулк шикастланмаганида;иштирокчилардан бири ўз айбига иқрор бўлмаганида;
  • ҳодиса пиёда иштирокисиз содир этилганида;
  • ҳодиса фақат 2 та транспорт иштирокида бўлганида;
  • иштирокчиларнинг фуқаролик жавобгарлиги суғурта қилинган бўлса;
  • ҳайдовчилик гувоҳномаси, рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги гувоҳнома, ишончнома, йўл варақаси мавжудлиги;
  • ҳайдовчилар маст бўлмаса;
  • транспортларнинг шикастланиши низони келтириб чиқармаса.

Қарор 2021 йил 25 ноябрдан кучга киради.