Киев шаҳри мери лавозимида ишлаб келаётган украиналик афсонавий боксчи Виталий Кличко ватандоши Александр Усикни Энтони Жошуа устидан қозонган тарихий ғалабаси билан табриклади ва WБC камарини совға қилди.

“Яна бир бор катта ғалаба билан табриклайман ва рамзий WБC камарини совға қиламан. Сенда ҳозир айнан шу камарнинг асл варианти йўқ. Сен албатта WБC камарини ҳам қўлга киритасан. Унгача мен тақдим этаётган камарни қолган тўртта чемпионлик камарларинг ёнига қўшиб қўй. Бу камар 2018 йил Киевда ўтган WБC Конгресси учун махсус тайёрланган эди. Ҳақиқийсига Фьюрини мағлуб этганингдан сўнг эга чиқасан. Бу камар сен ҳавас қилган афсона — Муҳаммад Алида ҳам бўлган”, — деди Кличко.

Эслатиб ўтамиз, 26-сентябрь куни тонгда Энтони Жошуа ҳамда Александр Усик ўртасида жанг бўлиб ўтган. Ушбу жангда Усикнинг қўли баланд келган эди.