Енгил вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Пётр Яннинг янги рақиби маълум қилинди.

Россиялик жангчининг рақиби америкалик Кори Сендхаген бўлади. Сендхаген ушбу жангга ўз розилигини берган. Жанг UFC чемпионлик камари учун кечади.

Аслида Ян 30 октябр куни UFC 267 турнири доирасида чемпион Алжемейн Стерлингга қарши октагонга чиқиши лозим эди. Аммо Стерлинг яқин орада Пётр Ян билан жанг қилиш истаги йўқлигини айтиб, тўқнашувдан очиқчасига қочганди.

Элатиб ўтамиз, шу кунга қадар Пётр Ян 17жанг ўтказиб уларнинг 15тасида рақиблари устидан ғалаба қозонган