29-30-сентябр кунлари пойтахтимизда енгил атлетика бўйича Марказий Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Айни пайтда мусобақанинг бир қатор дастурларига старт берилди.

Регламентга кўра, турнир ўсмирлар ва ёшлар тоифасида ташкил этилмоқда. Унда вакилларимиздан ташқари Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Эрондан 1000 нафарга яқин ёш атлетлар ғолиблик учун кураш олиб боришади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақа барча терма жамоалар учун Ханчжоу-2022 Осиё ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига селекция вазифасини бажариб беради.