28 сентябрь куни, Алишер Навоий номидаги Кино саройида “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивалининг очилиш маросими ўтказилди. Бу ҳақда Effect.uz Ахборот агентлиги журналисти хабар бермоқда.

Тадбир аввалида анъанага мувофиқ машҳурлар учун “қизил йўлак” ташкил этилди. Унда  Митхун Чакраборти, Филипп Киркоров, Стивен Сигал, Ўзжан Дениз ҳамда бошқа машҳур таниқли юлдузлар, хорижий делегациялар меҳмонлари ҳамда киноихлосмандлари иштирок этишди.

Очилиш маросимида Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Президентининг табригини ўқиб эшиттирди ва барчани Тошкент халқаро кинофестивали очилиши билан қутлади.

Маросим давомида кинофестиваль байроғи юқорига кўтарилиб, “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивали очиқ деб эълон қилинди.

Шунингдек, таниқли меҳмонлар Филипп Киркоров ва Сердар Ортач томонидан қўшиқлар ижро қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент халқаро кинофестивали 3 октябргача давом этади.