ЎзЛиДеП партиясидан президентликка номзоди тасдиқланган, Ўзбекистоннинг амалдаги президенти Шавкат Мирзиёев андижонлик сайловчилар билан учрашувда тадбиркорлардан томонидан  шикоятлар бўлганини гапирди.

 

“Тадбиркорлар ҳатто конституциямизни ўзгартиришни сўрашяпти. Улар ўз ҳуқуқлари таъминланишини, олдинги “маска-шоу”лар қайтарилмаслиги конституция билан кафолатланишини исташяпти.

Кеча Наманганда бир тадбиркор 80 миллион доллар айланма маблағи борлигини айтди. Анча-мунча банкларда ҳам бундай маблағ йўқ. Бундай тадбиркорлар Андижонда йўқми? Бор! Бўлсин бундай бойлар, бемалол ишласин. Бир нарсани унутманглар – халқ бой бўлмаса, давлат бой бўлмайди“, – дейди Мирзиёев.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев андижонлик ўқитувчи ва мураббийларни табрик билан табриклади.

Бу ерга келишимдан аввал 200 га яқин ўқитувчи ва мураббийларимизни орден ва медаллар билан тақдирлаш тўғрисида Фармонга қўл қўйдим

Яна бир марта фурсатдан фойдаланиб, бутун республиканинг муаллимлари, андижонлик мактабгача таълим мураббийлари ва барча ўқитувчиларни байрам билан табрийлайман. Ҳеч қачон чарчаманг, чарчаманг, чарчаманг!

Мен ҳар сафар ўз устозларимни эслайман. Қайси фанни ким ўқитган- ҳаммасини эслайман. Ҳаммамизда ҳам худди шундай. Муаллимнинг ҳурматини жойига қўйиш учун қўлимдан келган барча ишни қиламан”, – дейди Шавкат Мирзиёев.