Олий таълим вазирлиги Супер контрактнинг минимал миқдорлари белгилади ва вакцина олган абитуриентларга чегирма берилишини маълум қилди.

2021/2022-ўқув йили қабулида бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонлари натижаларига кўра тўплаган баллари тасдиқланган тўлов-контракт доирасидаги қабул параметрлари чегарасига 4,05 баллдан ортиқ етмаган, 56,7 баллдан кам бўлмаган ҳолда, қўшимча равишда ўқиш истагини билдирган абитуриентларнинг биринчи ўқув йили учун амалда белгиланган базавий тўлов-контракт миқдорларига нисбатан табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорлари тасдиқланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, тўлов-контракт миқдорини ҳисоблашда бакалавриат таълим йўналишлари бўйича битта талабани тўлов-контракт шаклида стипендиясиз базавий тўлов-контракт бўйича ўқитиш қиймати қўлланилиши ва коронавирусга қарши эмланган абитуриентларга тўлов-контрактнинг минимал миқдорига 10 фоизли чегирма берилиши белгиланди.