Норвегиялик ҳужумчи Элинг Ҳоланд “Атлетико Мадрид” футболчиси Луис Суареснинг ўғлига футболкасини совға қилди.

Уругвайлик футболчининг 8 ёшли ўғли Ҳоландни ўз кумири деб ҳисоблайди, шунинг “Боруссия” футболчиси ўз имзоси туширилган либоси билан Бенжаминни хурсанд қилди.

Шундан сўнг Луис Суарес Инстаграмда Эрлингга миннатдорчилик билдирди: “Топ ўйинчи. Ўғлим номидан футболка учун катта раҳмат. Бу ҳақиқатан ҳам ажойиб.  Давом этинг, раҳмат!” – деб ёзди уругвайлик футболчи.