ЎзЛиДеП`дан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёев андижонлик сайловчилар билан учрашувда қўшни мамлакатлар билан алоқа ҳақида гапирар экан, хусусан, Афғонистон борасида ҳам тўхталиб ўтди.

Биз билан ҳамкорлик қилмоқчи бўлган манаман деган давлатлар ҳам сўрайди: қўшниси билан қандай экан дейди. Афғон халқи урушдан чарчаган, толиблар ҳам чарчаган. Биз халқимиз тинчлиги учун ҳам дипломатик мулоқотни йўлга қўямиз.

Ахир неча йиллар давомида қўшни давлатлар чегараларида миналар бор эди, қанча одам ўлиб кетди. Биз одамлар манфаати, қадри учун барча қўшни давлатлар билан муроса, дўстлик, қўшничилик тилида гаплашдик. Мана ҳозир қўшни юртларга таъзияга, тўйга бориб келяпсизлар. Қўшнилар билан 99 фоиз масалаларни ҳал қилса бўлар экан-ку”, – дейди Мирзиёев.