Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Кинематография агентлиги томонидан Тошкент халқаро кинофестивали доирасида бугун Ўзбекистон халқаро анжуманлар саройида турк ва тожик киноижодкорлари билан ижодий кеча ташкил этилди.

 

Ушбу кечада таниқли турк киноюлдузлари Ўзжан Дениз, Мелиса Асла Памук, Сезан Зенген, Дилан Дениз каби туркиялик актёрлар иштирок этишди. Ташриф буюрган меҳмонларга ўзбек ва турк маданияти акс этган концерт дастури тақдим этилди.

Мелиса Асла Памук Effect.uz ахборот агентлиги журналисти Аброр Эшонхоновга қисқа интервью берди.

Ўзбекистон менга жуда ёқди, бу ерда мухлисларим бундай кўплигини билмас эдим, жуда баҳтиёрман”, – дейди Мелиса Памук.

Ижодий кеча “Жаҳон мамлакатлари киноси кунлари” доирасида ташкил этилган бўлиб, фестиваль доирасида яна Россия, Хиндистон каби бир нечта давлатларнинг ҳам кино кунларига старт берилди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент халқаро кинофестивали 3 октябрь кунигача бўлиб ўтади.

(Реклама ҳуқуқи асосида)