Молдованинг “Шериф” клуби форварди Жасурбек Яхшибоев “Астана” клубининг қишки трансферлар учун шорт-листидн ўрин олди. Бу ҳақида қозоғистонлик инсайдер хабар бериб ўтган.

Унинг Қозоғистон футболига қандай алоқаси бор?” – дея сўрашингиз мумкин. Менинг жавобим бундай: “Жуда оддий.  Зеро, у фаолиятининг катта қисмини Қозоғистон терма жамоасида ўтказган собиқ футболчи ва бир қатор “Шахтёр”, “Ордабаси” ҳамда “Актобе” каби клубларимизнинг собиқ спорт директори Улуғбек Асанбоевга қарздор.

Айнан Асанбоев унинг истеъдодини Ўзбекистонда кўрди ва уни Беларусияга, “Энергетик–БГУ”га, биз билан бирга ишлаган мутахассисларга – Юревич ва Белявскийга олиб келди. У ерда улар йигитни сайқаллашди, уни “Шахтёр” Солигорскга чиқаришди, уёғини эса биласизлар.

Хуллас, Қозоғистон терма жамоасининг ярим ҳимоячиси Владислав Василев ҳам Асанбаев туфайли Беларусга борган эди”, – деб ёзади манба.

Эслатиб ўтамиз, “Шериф” ЕЧЛ гуруҳ босқичи 2-тури доирасида Мадридда “Реал” меҳмони бўлиб, 1:2 ҳисобида ғалабага эришди ва гуруҳда иккита ғалаба билан етакчилик қилмоқда.

Учинчи турда “Шериф” Миланда “Интер” меҳмони бўлса, “Реал” Украинада “Шахтёр”ни имтиҳондан ўтказади. Мазкур ўйинлар 19 октябрь кунига белгиланган.