Бугун, 29 сентябрь куни соат 08:05 да Қашқадарё вилояти Ғузор тумани Мустақилик кўчасида ҳаракатланиб кетаётган Lacetti русумли автомобилнинг газ балонида ёрилиши юзага келди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи енгил тан жароҳат олган ва шифохонага юборилган. Маълумот учун автомашинада фақат ҳайдовчининг ўзи бўлган, дейилади хабарда.

Ҳодиса сабаби аниқланмоқда.

ФВВ ҳайдовчилардан транспорт воситасига ўрнатилган газ баллонидан фойдаланиш техник талабларига қаътий риоя этишларини сўради.