Жасур Яхшибоев “Шериф” тарихида Чемпионлар лигаси гуруҳининг биринчи сафар учрашувида ҳисобни очди. “Реал Мадрид”га қарши урилган гол ўзбек ҳужумчиси учун ҳаётига унитилмас воқеа бўлди.

ШЕРИФнинг ЧЕМПИОНЛАР ЛИГАСИдаги ЭРТАГИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Молдова футболи тарихида биринчи марта гуруҳ босқичига чиққач ва “Шахтёр”га қарши биринчи турда ғалаба қозонганидан сўнг, бундан ҳам катта сенсацияни қайт этди – Тираспол клуби “Реал”ни “Сантяго Бернабеу”да 2:1 ҳисобида таслим этди ва гуруҳ пешқадамлигини қўлга олди.

“Шериф” мусобақанинг сафар учрашувида танаффусга қадар гол урди – 25-дақиқада ҳисобни Жасур Яхшибоев очди. Ёзда Тирасполь клубининг таркиби 70%га янгиланди ва Яхшибоев янги келганлар қаторида эди. “Бернабеу” даги тарихий гол олдидан ўзбекистонлик ҳужумчининг карераси қандай ривожланган.

ЖАСУРнинг “ШЕРИФ”гача БЎЛГАН ФАОЛИЯТИда ҚАНДАЙ БЎЛГАН?

Яхшибоев “Пахтакор” тарбияланувчиси. Қизиғи шундаки, дастлаб Жасурни ҳужум марказига қўйишмаган – у 2016 йилда асосий таркибда дебютини ўтказади ва дастлабки икки мавсумда кўпинча қанот ҳимоячиси сифатида майдонга тушди.

Узоқ вақт давомида форвард фақат захирадан ўйинга қўшилиш билан кифояланарди, лекин 2017/2018 йилги мавсумда ҳаммаси ўзгарди: Яхшибоев Тошкент клуби билан 28 ўйин ўтказди. Учта гол уриб, битта голга ҳаммуаллифлик қилди.

Унинг ўша мавсумдаги асосий ютуқлари Ўзбекистон терма жамоаси билан боғлиқ: ёшлар жамоасида дебютини ўтказди ва январь ойида шу жамоа билан Осиё чемпионлигини қўлга киритди. Ўша турнирда Жасур учта гол урди – Япония билан чорак финалда дубль қайд этди ва финал олди ўйинида Жанубий Корея дарвозасини ишғол қилди.

Бироқ, ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатидаги ғалаба Яхшибоев карерасида сезиларли ўсиш келтирмади – “Пахтакор”да у захирада қолиб кетаверди ва 2018 йилги мавсумда барча турнирларда атиги тўққизта ўйин ўтказди. Шундай қилиб, ҳужумчини АГМК клуби ижарага олди. Олмалиқликлар сафида Жасур 10та ўйинда атиги иккита голли узатмани амалга оширди, шунинг учун клуб уни сотиб олмасликка қарор қилди.

Яхшибоев кетма-кет иккинчи бора ижарага йўл олди – бу сафар Беларуснинг “Энергетик-БГУ” клубига. Дебют учрашувида у “БАТЭ” дарвозасини икки маротаба ишғол этиб, янги жамоасига ғалаба келтирди – 3:1.

Белорусия чемпионатининг атиги ярим мавсумида ўзбекистонлик футболчи 14та ўйинда тўққизта гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди. Ижара муддати тугади, лекин ҳужумчи мамлакатни тарк этмади – 2020 йил уни Беларуснинг “Шахтёр” клуби ўз таркибига қўшиб олди.

Салигорскдаги вақт Яхшибоевнинг клуб фаолиятидаги энг муваффақиятлиси бўлди: дебют учрашувида гол урди ва 13 ўйинда 7та гол урди. Кейинги мавсум Жасур гол + пас тизимида 16+6 кўрсатгичини қайд этди ва “Шахтёр” билан чемпионлик унвонини қўлга киритди. Ўзбекистонлик форвард чемпионатнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Жасур Яхшибоевнинг майдон ташқарисидаги ишлари билан Қозоғистон терма жамоасининг собиқ ўйинчиси, “Шахтёр”, “Ордабаси” ва “Актобе” клубларининг собиқ спорт директори функционер Улуғбек Асанбоев шуғулланади. Журналист Ойдин Кожахметнинг сўзларига кўра, айнан Асанбоев форварднинг иқтидорини Ўзбекистонда кўриб, уни Беларусга – “Энергетик-БГУ” сафига, Қозоғистонда ишлаган мураббийлар – Юревич ва Белявскийга тавсия қилган.

Айтганча, “Реал” дарвозасига йўл топган футболчи 2020 йил қишда Қозоғистонда бўлиши мумкин эди – Асанбаев футболчини “Астана”га таклиф қилинганини хабар қилганди. Аммо клуб Яхшибоевни сотиб олишдан бош тортди. Ўшанда форвард 750 минг еврога баҳоланган эди.

ЛEГИЯ”даги МУВАФФАҚИЯТСИЗЛИК

Яхшибоев Қозоғистон ўрнига Полшага йўл олди – “Легия” уни 300 минг еврога сотиб олди. Ҳужумчи мавсумнинг биринчи ярмида паст статистикаси қайт этди: 101 дақиқа, 0 гол, 0 голли узатма ва сариқ карточка.

Шундан сўнг, Жасур 2021 йил август ойиди Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига чиққан Молдованинг “Шериф” жамоасига ўтди.

“Менга унинг бу ерда пайдо бўлиши учун имконият борлигини айтишганда, иккала қўлим билан ҳам фойдаландим. Унинг кучли фазилатларини биламан. Бу яратган томонидан берилган истеъдот соҳиби. Бир вақтлар у билан Киевнинг “Динамо” клуби қизиққан еди. Нима учун у ерда бўлмаганини билмайман. Лекин унинг бу ерда эканлигидан хурсандман”, – дейди Вернидуб “Шериф” матбуот хизматига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, футболчи ЕЧЛ гуруҳ босқичи 2-тури доирасидаги “Реал”га қарши майдонга чиқди ва 25-дақиқада бош билан Тибо Куртуа дарвозаси ишғол қилди.

Камрон ХАСАНОВ