Қаршининг “Насаф” клубининг йиллик бюджети аниқ бўлди. Ушбу хабарни ЎзПФЛ директори Диёр Имомхўжаев ўзининг ижтимоий тармоғида эълон қилди.

Диёр Имомхўжаевнинг гапига кўра “Насаф”нинг йиллик бюджети 1.4 миллион долларни ташкил қилади. “Насаф” ОФК кубогининг ҳудудлараро ярим финал баҳсида Гонконг жамоасини мағлубиятга учратиб, 750 минг доллар ишлаган. Бундан ташқари қаршиликлар ОФК кубогини қўлга киритса 1.5 миллион доллар ишлаб олиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, “Насаф” ОФК кубоги гуруҳ босқичидан 105 минг доллар, “Аҳал”ни мағлубиятга учратганидан сўнг эса 100 минг доллар ҳам ишлаган эди.