Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги Қўғирчоқ театри биносида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Ўзбекистон Экологик партиясидан кўрсатилган номзод Нарзулло Обломуродовнинг Сурхондарё вилояти сайловчилари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда вилоят фаоллари, ёшлар ва партиянинг вилоят кенгаши аъзолари, депутатлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Дастлаб, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Ўзбекистон Экологик партиясидан кўрсатилган номзоднинг Сурхондарё вилояти бўйича ишончли вакили Иброҳим Ёқубов иштирокчиларга номзоднинг таржимаи ҳоли ҳақида маълумот берди.

Сўнг Нарзулло Обломуродов йиғилганларни ўз сайловолди дастури билан таништирди. Номзод ўз нутқида сайловолди дастурида белгиланган устувор вазифа ва мақсадларга атрофлича тўхталиб ўтди.

Сайловолди дастурда мамлакатнинг ривожланиши ва эртанги куни билан боғлиқ бўлган муҳим ташаббуслар илгари сурилаётгани, биринчи навбатда экологик ҳолатни яхшилаш, халқимизнинг ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш ҳамда ижтимоий муаммоларни ҳал этиш учун янги имкониятлардан фойдаланиш йўллари таклиф қилинаётган.

Шунингдек, мамлакатимизда экологик хавфсизликни таъминлаш, юзага келаётган экологик муаммоларни изчиллик билан ҳал этиш ва иқтисодий тараққиётни таъминлашда жамиятнинг барча кучларини бирлаштиришга қаратилган устувор йўналишлардан иборат таклиф ҳамда ғоялари хусусида сўз юритди.

Маърузачи тақидлагандек, Экологик партия яшил тараққиёт ҳамда яшил иқтисодиётга ўтишни жадаллаштириш тарафдори. Партия келажакда яшил иқтисодиёт тараққий топган, қайта тикланувчи энергия ҳамда ресурс тежамкор технологиялар жорий этилган замонавий рақобатбардош иқтисодиётни барпо этишни асосий мақсад қилган.

Сурхондарёда қайта тикланувчи энергиядан фойдаланиш учун катта салоҳият мавжуд. Йилнинг қарийб 300 куни қуёшли бўлади. Табиатнинг бу воҳада қуёш энергиясидан оқилона фойдаланиш, муқобил энергияни ривожлантириш ҳудудда энергия самарадорлигини янада ошириш ҳақида ҳам учрашувда гапириб ўтилди.

Учрашувда номзод ўз сайловолди дастурида белгиланган устувор вазифа ва мақсадларни кенг таҳлил этиб, янги сиёсий куч сифатида майдонга чиққан партиянинг халқчил саъй-ҳаракатларини йиғилганларга тушунтирди.

Номзод аҳолиси асосан қишлоқларда яшайдиган ушбу вилоятликлар учун дастурдаги қишлоқ хўжалигида “ақлли” технологияларни амалиётга тадбиқ этишнинг аҳамияти ҳақида ҳам атрофлича сўзлаб берди.

Сурхондарё вилоятининг айрим туманларида долзарб бўлган тоза ичимлик суви билан аҳолини таъминлаш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Бу муаммо ечимига сайловолди дастурида кенг ўрин берилганлиги айтиб ўтилди.

Экопартия ташқи сиёсатда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, трансчегаравий муҳофазага қилиналадиган ҳудудларни барпо этиш ва минтақанинг экологик барқарорлигини таъминлаш, бундан ташқари, минтақавий савдо-иқтисодиётни мустаҳкамлаш бугунги куннинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади, -деди Н.Обломуродов. Айниқса қўшни давлатлар билан чегарадош бўлган Сурхондарё вилоятининг ўзига хос сиёсий ва жўғрофий имкониятларини санаб ўтди.

Учрашув давомида номзоднинг сайловолди дастури бўйича муносабатлар билдирилди. Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга номзод ва унинг ишончли вакили батафсил жавоб беришди. Сўзга чиққанлар эса вилоятнинг экологик муаммолари ва уларнинг номзод дастури билан узвий боғлиқлиги ҳақида тўхталдилар.

Учрашув доирасида сайловчиларнинг барча саволларига батафсил жавоб берилди.

Сўзга чиққанлар Экологик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Нарзулло Обломуродовнинг илгари сураётган сайловолди дастурини қўллаб-қувватлашди. Чунки дастурда илгари сурилаётган “Яшил сиёсат”, “Яшил иқтисодиёт” ва “Яшил ривожланиш” ғоялари ҳозирги кунда юртимизда ривожланишни кескин ошириш йўлида халқимиз кутаётган сиёсатни мазмун-маҳиятини ўз ичига олган.

“Бугунги глобал экологик муаммолар шароитида “яшил тараққиёт” энг тўғри йўл деб ўйлайман, деди Термиз давлат университети талабаси, «Ёшлар парламенти» аъзоси Ихтиёр Бахрамов. Ўзбекистон аҳолисининг асосий қисмини ёшлар ташкил қиладигани ва сайловчиларнинг аксарият қисми ҳам ёшлар эканлигини таъқидлаб, тенгдошларини «яшил тараққиёт» учун овоз беришга чорлади.

Ўзбекистон Экологик партияси она табиатни бор бойликлари ва табиийлигича асраш ҳар бир юртимиз фуқаросининг бурчи эканлигини эслатиб ўтади хамда мамлакатимизнинг барча фуқароларини сайловларда фаол иштирок этишга чақиради.