“Адолат” СДП номзоди Баҳром Абдуҳалимовнинг Фарғона вилояти бўйича ишончли вакили Муҳаммаджон Валиев номзодлар билан учрашувни бошлаб юборди. Бу ҳақида партия расмий саҳифаси маълум қилди.

Ишончли  вакиллар номзодга сайлов кампаниясини ўтказишда  ёрдам беради, сайлаш учун ташвиқот олиб бориб, сайловчилар билан бўладиган учрашувларда номзоднинг манфаатларини ифода этади.  “Адолат” СДПдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Баҳром Абдуҳалимовнинг Фарғона вилояти бўйича ишончли вакили Муҳаммаджон Валиев ҳам белгиланган тартибга асосан сайловчилар билан учрашувлар ўтказмоқда.