Шимолий Корея 28 cентабр куни ўзининг ядровий қуроли борасида ҳарбий салоҳиятини кенгайтириш учун музокаралар олиб борди. Бугун ядровий қудратли, янги гипертовушли ракетани муваффақиятли синовдан ўтказди. Бу Шимолий Кореянинг шу ойдаги учинчи ракетаси эди. Бу ҳақида AP NEWS хабар бермоқда.

Шимолий Кореянинг давлат оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган фотосуратда, тўқ сариқ рангли алангалар остида, қанотли, конус шаклидаги юкланган ракета ҳавога кўтарилгани кўрсатилган. Кореянинг расмий марказий ахборот агентлигининг маълум қилишича, ракета биринчи парвоз синови пайтида асосий техник талабларга жавоб берган.

Ҳисоботда, шунингдек, синов ракетанинг ёқилғиси капсуласининг барқарорлигини тасдиқлади. Суюқ пропеллантни олдиндан қўшиш ва уни ишга туширишга тайёр бўлган технологияни кўрсатди. Шимолий Корея расмийсининг айтишича, Шимолий тизимни барча суюқ ёқилғи ракеталарига алмаштриш режалаштирган.

Суюқ-ёнилғи ракеталари қаттиқ ёқилғига қараганда заифроқдир. Сеулдаги Шимолий Корея тадқиқотлари университети профессори Ким Донг-юб Шимолий Корея қуролларнинг тезлигини яхшилашга ҳаракат қилаётганини айтди. Мутахассисларнинг айтишича, Шимолий Кореа келгуси ойларда синов фаолиятини давом эттириши мумкин.