Адлия вазирлиги томонидан умумхалқ муҳокамасига чиқарилган лойиҳада 2019 йил 1 январдан эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари, уларнинг берилган санасига мувофиқ ҳолда узайтириш таклиф қилинмоқда. Бунда:

—  2010 йилгача бўлган даврда берилганлари – 2022 йил 31 мартга қадар;

—  2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2022 йил 30 июнга қадар;

—  2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2022 йил 30 сентябрга қадар;

—  2015 йилдан кейинги кейин берилганлари – 2022 йил 31 декабрга қадар;

Ушбу муддат тугагач берилган ҳужжатлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу муддат дастлаб 2020 йил 31 декабргача этиб белгиланганди. Кейинроқ, бу муддат 2021 йил 31 декабргача узайтирилганди.