Бугун Европа чемпионлар лигасининг 2-тур учрашувларига старт берилди. Cешанба оқшомидан ўрин олган 8 учрашув ўз якунига етди.

Дастлаб “Интер” меҳмонда “Шахтёр” клуби билан куч синашган бўлса, “Аякс” ўз уйида “Бешиктош”ни қабул қилди.

“Интер” “Шахтёр”га қарши мураккаб учрашувни ўтказди. “Шахтёр” эса биринчи турда “Шериф”дан учралган мағлубият сабаб очко учун жуда қаттиқ ҳаракат қилди ва якунда бир очкога эга бўлди.

“Шахтёр” – “Интер” – 0:0

Ўз уйида “Бешиктош”ни қабул қилган Аякс иккинчи турда ҳам уч очкога эга бўлди ва тукр клуби ишончли тарза мағлубиятга учратди.

“Аякс” – “Бешиктош” – 2:0

Голлар: Бергейс, Аллер

Турнинг марказий баҳси Парижда “ПСЖ” ҳамда “Манчестер Сити” ўртасида бўлиб ўтди. Ушбу ўйинда олдинг кўплаб мутахассислар “шаҳарликлар”нинг ғалабасини тахмин қилишаётган эди, аммо якунда ПСЖ муҳим ғалабани қўлга киритди. Ушбу баҳсда Лионель Месси прижликлар сафидаги илк голини урди.

“ПСЖ” – “Манчестер Сити” – 2:0

Голлар: Гуе, Месси

Илк турда қийинчилик билан ғалабага эришган “Реал Мадрид” ушбу турда ўз Молдованинг “Шериф” клубини ўз уйида қабул қилди. Қизиқарли томони “Шериф” сафида ҳаракат қилаётган ўзбекистонлик Жасур Яхшибоев мадридликлар дарвозасига гол уришга муваффақ бўлди ва жамоасининг ғалабасига катта ҳисса қўшди. Ушбу баҳсда “Шериф” “Реал Мадрид”ни сенсацион тарза мағлубиятга учратди.

“Реал Мадрид” – “Шериф” – 1:2

Голлар: Бензема (пен) – Яхшибоев, Тилли

Навбатдаги баҳс Германияда “Боруссия Дордмунд” ҳамда “Спортинг” клублари ўртасида бўлиб ўтди. Ушбу баҳсда дормунликлар қийинчилик билан кичик ҳисобда ғалаба қозонишди.

“Боруссия Дортмунд” – “Спортин”г – 1:0

Гол: Мален

Илк турда дуранг натижа қайд этган “Атлетико Мадрид” 2-турда Миланга сафар қилди. Илк дақиқаларда “Милан” ҳисобда олдинга чиқиб олганига қарамай мадридликлар ирода кўрсатди ва сўнги дақиқа голлар урган ҳолда ғалабани илиб кетди.

“Милан” – “Атлетико Мадрид” – 1:2

Голлар: Леау – Гризман, Суарес (пен)

Илк турда қийинчилик билан ўз уйида ғалабага эришган “Ливерпуль” ушбу турда “Порту” меҳмони бўлди. Голларга бой бўлган учрашувда Клоп шогирдлари йирик ҳисобда ғалабага эришди.

“Порту” – “Ливерпуль” – 1:5

Голлар: Тареми – Салоҳ (дубль), Мане, Фирминьо (дубль)

Бугунги кундан ўрин олган охирги баҳс Германийда “Лейпциг” ҳамда “Брюгге” клублари ўртасида кечди. Илк дақиқаларда ҳужумга зўр берган “Лейпйиг” гол уришга муваффақ бўлди, аммо ирода кўрсата олган “Бругге” илк бўлимда иккита гол урди ва меҳмондан уч очко билан уйига қайтадиган бўлди.

“Лейпци”г – “Брюгге” – 1:2

Голлар: Нкунку – Ванкен, Ритс

Эслатиб ўтамиз, қолган учрашувлар эртага, 29-сентябрь куни давом эттирилади.