Жалолиддин Машарипов Ўзбекистон терма жамоасининг навбатдаги ўқув-йиғин машғулотида иштирок этмайдиган бўлди.

Бунга сабаб ҳозирда Машарипов Саудия Арабистонинг “Ал-Насср” клуби билан ОЧЛ чорак финалига йўл олганидир. “Ал-Насср” клуби ўзбек футболчиси ФИФА кунларида жароҳат олишидан хавфсирамоқда, шунинг учун уни терма жамоа йиғинига қўйиб юбормоқчи эмас.

Иорданияда бўлиб ўтадиган йиғинда Ўзбекистон терма жамоаси иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади. Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси 9-октябрь куни Малайзия билан, 12-октябрь куни эса Иордания билан кечадиган баҳсларда Жалолиддин иштирок эта олмайди.