“GM Uzbekistan” ва бошқа корхоналар хусусийлаштирилади. Бу ҳақда Тошкентда бўлиб ўтаётган Ўзбекистон иқтисодий форуми доирасида бош вазир ўринбосари ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров маълумот берди.

Унинг таъкидлашича, “GM Uzbekistan”дан ташқари давлат тасарруфидаги 10та йирик корхона 2023 йилгача хусусийлаштирилади, мазкур корхоналар орасида ОКМК, “GM Uzbekistan”, шунингдек, ипотека ва саноат қурилиш банклари ҳам борлиги айтиб ўтилди.