Актриса Дилноза Кубаева “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивали ва ўзбек киносида кузатилаётган муаммолар ҳақида фикр билдирди.

Охирги пайтлар кино соҳаси вакилларига талаб борган сари ортиб бормоқда. Бу эса уларни ўз маҳоратлари устида янада кўпроқ ишлашлари зарурати пайдо бўлмоқда.

Бугунги кинофестиваль ёшларни ҳақиқий ижобий энергияга тўлдириб, ларини янада оширишларига туртки бўлади ҳисоблайман. Ўзбек кино саноати нафақат классик фильмлар билан, балки замонавий фильмлар билан ҳам аста-секин бойимоқда. Лекин тан олиб айтишимиз керак соҳада айрим камчиликлар ҳам йўқ эмас.

 Бугунги кунда яхши кинокартиналаримиз камайиб кетган деган гаплар қулоғимизга чалинади, шундай бўлсада, уларнинг сифати ортса ортяптики,  асло камаймаяпти. Кинофестивалнинг танлов лойиҳалари орқали сараланаётган  ёш кино соҳаси вакилларининг ҳаракати ва меҳнати сабаб кино оламига янги ва сифатли фильмлар кириб келади деб ўйлайман”, – дейди Кубаева.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент халқаро кинофестивали 3 октябргача давом этади.