ЎзЛиДеП партияси томонидан номзоди илгари сурилган амалдаги президент Шавкат Мирзиёев кечаги Фарғона сафаридан сўнг бугун, Андижонга сафарини бошлаб, андижонлик сайловчилар билан учрашувни бошлади.

Мазкур учрашув Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида бўлиб ўтмоқда.

Андижон тўғрисида кўп гапириш мумкин, лекин энг лўнда гап шуки, Ўзбекистоннинг 1 фоиз ерида 10 фоиз аҳолиси яшайди. Бундай яшаш жасорат, қаҳрамонлик. Андижонликлар билан бамаслаҳат уларга керакли шароитни яратиб бериш учун келганмиз“, – деди Шавкат Мирзиёев.