Бугундан старт олган Тошкент халқаро кинофестивали доирасида ҳужжатли кино кунлари олди матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур тадбир “Ўзбекфильм”  киноконцернида ташкил этилиб, ушбу анжуманда туркиялик Ўзжан Дениз, Фелиз Ахмед, Мелиса Асла Памук, Назан Кесал, Сефа Зенгин каби киноюлдузлари қатнашди.

Шунингдек, кинофестиваль меҳмони россиялик режиссёр Валдис Пельш мазкур кинофестивал ва унда намойиши кутилаётган ҳужжатли фильмлар ҳақида гапирди.

Шунингдек, туркиялик сценарист ва продюсер Хусейн Озден Алишер Навоий хақидаги “Туркнинг улуғ чинори” ҳужжатли фильмини ўзбек кино мухлисларига тақдим қилишини айтиб ўтди.

Навоий ҳақида ҳужжатли фильм олиш асносида туркий тиллар султонига руҳан боғландим. Унинг асарларида инсон омили юқори туради. Навоийни дунёга танитиш ҳар бир зиёлининг вазифасидир. Бу фильмнинг яратилишида 30 дан зиёд ўзбек олимлари ёрдам беришди. Уларга ўз миннатдорчилигимни билдираман”, – дейди Хусейн Озден.