Elsun-Sharob компанияси 28 сентябрь куни “Янги Ўзбекистон” савдо белгисини рўйхатдан ўтказиш учун ариза берди. Бу ҳақда Интеллектуал мулк агентлигининг “Интеллектуал Мулк” тизимида кўрсатилган маълумотларга асосланиб Spot нашри хабар берди.

Elsun-Sharob қўшма корхонаси Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида рўйхатга олинган. Интеллектуал мулк агентлигига юборилган аризада компаниянинг фаолият соҳаси алкоголь ичимликлар (пиводан ташқари) ишлаб чиқариш экани кўрсатилган.