Адолат СДПдан президентлик учун номзоди илгари сурилган Баҳром Абдуҳалимов таълим, илм-фан ва инновациянинг аҳамиятини ошириш лозимлигига урғу берди.

“Адолатли жамият ва адолатпарвар давлат барпо этишда партия таълим, илм-фан ва инновациянинг аҳамиятини ошириш чораларини кўради. Бунинг учун биз таълим ва илм-фан билан шуғулланувчиларга бепул уй-жой таклиф қиламиз.

Биз нафақат олимларни, ҳар қандай ихтиро ва ихтирочиларни қўллаб қувватлаймиз, рағбатлантирамиз ва уларга зарурий шароитлар яратамиз!” – дейди Абдуҳалимов.