“Реал Мадрид”нинг собиқ футболчиси испаниялик Альваро Арбелоа Ўзбекистонга келади. Ҳозирда “Реал Мадрид” элчиси ҳисобланувчи Арбелоа  “El Golazo Academy Powered by Real Madrid Foundation” футбол академиясининг очилишида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келиши тасдиқланган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур академия “Ўзметкомбинат” АЖ ҳомийлиги асосида ташкил этилган бўлиб, очилиш маросими 5 октябрь куни Бекобод шаҳрида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Альваро Арбелоа профессионал фаолияти давомида 443 учрашувда майдонга тушиб, 8та гол уришга муваффақ бўлган.