“ПСЖ” Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 2-тур учрашувида “Манчестер Сити”га қарши майдонга туша оладиган футболчилар рўйхатини эълон қилди.
Ҳужумчи Лионель Месси тиззасидан олган жароҳати туфайли “ПСЖ”нинг охирги икки ўйинни ўтказиб юборган эди, лекин яна  Парижликларнинг “Сити”га қарши эълон қилинган қайдномасига киритилди.
Мессидан ташқари 5-сентябрдан буён майдонга тушмаган ярим ҳимоячи Марко Верратти ҳам таркибдан жой олган.
Қайдномадан ушбу футболчилар ўрин олган:
Навас, Доннарумма, Летелие, Ҳакими, Кимпембе, Маркинёс, Дагба, Курзава, Диалло, Керер, Мендес, Верратти, Паредес, Данило, Вийналдум, Эррера, Дракслер, Гуее, Эбимбе, Мбаппе, Икарди, Неймар, Месси.
Эслатиб ўтамиз, “ПСЖ” бугун, 28-сентябрдан 29-сентябрга ўтар кечаси Тошкент вақти билан 00:00да “Манчестер Сити” билан баҳс олиб боради.