Оҳангарон ИИБ бошлиғи ўринбосари Анвар Шомиров 37 ёшида вафот этди. Бу ҳақида Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг Матбуот котиби Бобур Тўлаганов хабар берди.

Хабарда айтилишича, Тошкент вилояти ИИББ раҳбарияти ва шахсий таркиби Оҳангарон тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари, подполковник Шомиров Анваржон Абдухалиловичнинг (миокард инфаркти сабабли) бевақт вафот этган.

“ИИБ марҳумнинг қариндош ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади. Анваржон Абдухалиловичнинг ёрқин хотираси ва ички ишлар органларини юксалтиришга қўшган улкан ҳиссаси, соҳадаги 20 йиллик хизмат фаолияти унутилмайди”, дейилади хабарда.