Бугун Кинематография агентлигида “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивали бўлиб ўтмоқда. Унда Ҳиндистонлик Митҳун Чакраборти сўзга чиқиб ўзбек киносида ўйнашга тайёрлиги билдирди.

“Ўзбекистонга тўртинчи марта ташриф буюришим. Аввалги Ўзбекистон ва ҳозирги Ўзбекистон ўртасида катта фарқ бор. Мамлакатингиз янада чирой очган, улкан ўзгаришлар рўй берган. Ҳиндистон ва Ўзбекистон мустаҳкам дўстона алоқаларга эга, биз бир нечта фильмларни биргаликда ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорлик қилиб келмоқдамиз. Мен ўзбек фильмида роль ижро этишга тайёрман!”, – деди Чакраборти.

Эслатиб ўтамиз, Митҳун Чакраборти “Диско Раққоси”, “Ўйна, ўйна” ва бошқа кўплаб киноларида бош рўлни ижро этган.