Шавкат Мирзиёев Фарғона вилояти сайловчилари билан учрашувдан сўнг, Бағдод тумани Гулистон маҳалласида бунёд этилган Маданият марказида санъат намояндалари билан суҳбатлашди.

– Иқтисодиёт билан бирга маданиятни ривожлантиришга ҳам ҳаракат қилаяпмиз. Фарғона азалдан санъаткорлар ватани бўлиб келган. Қўқон театри таъмирланиб, замонавий шароитлар яратилгани, улуғ адиб ва санъаткорлар хотирасига бағишлаб музей ва мактаблар ташкил этилгани хайрли бўлди.

Бугун сайловчилар билан учрашувда Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқат, Ашурали Зоҳирий, Юсуфжон қизиқ Шакаржонов номини абадийлаштириш, Санъаткорлар хиёбонини барпо этиш, умуман, вилоятда маданиятни ривожлантириш бўйича кўплаб фикрлар билдирдим. Агар сизлар қўллаб-қувватлаб, ўз ҳиссангизни қўшсангиз, бу санъат ривожига, ёшлар тарбиясига хизмат қилади, деб ўйлайман, – дейди Шавкат Мирзиёев.