Айни пайтда Ўзбекистонда навбатдаги сайлов жараёнларига тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Шу муносабат билан ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг узоқ муддатли кузатувчилари Марк Воллер ҳамда Керстин Мюллер 14-Тошкент шаҳар округ сайлов комиссияси биносида бўлиб, ҳудудда амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, учрашувда ОСК раиси О.Абдурахмонов меҳмонларни қабул қилиб, ҳудуд бўйича уларга атрофлича маълумот берган.

Таъкидланишича, округда 822 та сайлов участкаси, уларда 8891 нафар аъзолар бор. Барча сайлов участкаларидаги комиссиялар Президент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида ўз ишини қонунийлик, мустақиллик, холислик, очиқлик, ошкоралик ҳамда шаффофлик тамойилларига тўла амал қилган ҳолда ташкил этади.

“Сайлов участкалари аҳоли учун қулай ҳудудларда бўлишига алоҳида эътибор қаратилиб, кейинги беш йил ичида янги қурилган бино ва иншоотларни танлашга алоҳида эътибор берилди. Ҳозирда барча сайлов участкаларига кўрсаткичлар, пешлавҳалар ва ахборот стендлари тайёрланиб жойлаштирилган”, дейилади хабарда.