“Барселона”га БААлик инвестор томонидан қарзларни ёпиб бериш борасида ҳеч қандай таклиф тушмаган. Бу ҳақда журналист Самюэль Марсден хабар тарқатди.

Манбага кўра, каталонияликлар бугун матбуотда пайдо бўлган хабарларни инкор қилишган.

Аввалроқ Дубай компанияси “Барселона”га 1,5 миллиард евро миқдорида кредит таклиф қилгани ҳақида маълумотлар тарқалганди (клубнинг қарзи 1,35 миллиард еврони ташкил қилади).

Манба: soccernews.ru