Кеча сайтимизда “Қашқадарёда ота 2 ёшли ўғлини уриб, кўзларини ўйиб олмоқчи бўлди” сарлавҳаси остида хабар ҳамда видео жойланган эди. Қашқадарё ИИБ ахборот хизмати мазкур воқеа бўйича ўз муносабатини билдирди.

2021 йил 25 сентябрь куни вилоят ИИБ 102-операторига Деҳқонобод тумани Теракли МФЙда яшовчи уй бекаси Ж.С. қўнғироқ қилиб, вояга етмаган ўғли Э.Х.ни болани отаси Д.Ш. уриб тан жароҳати етказганлиги ва ўғли РШТЁИМ Қашқадарё филиалининг жонлантириш бўлимида даволанаётганлигини маълум қилган.

Мазкур хабар Деҳқонобод туман ИИБда 25.09.2021 йилда қайд қилинган.

РШТЁИМ Қашқадарё филиалининг маълумотномасида вояга етмаган Э.Х.нинг танасида қўшма шикастланиш, бош мияни лат ейиши, юз соҳасини ўнг томони шилинмаси, бўйин олдинги юзасида усти пустлоқлашган терини тирналган жароҳати, шу соҳаларда юмшоқ тўқиманинг лат ейиши кўринишидаги жароҳатлари борлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Деҳқонобод туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда” – дейилади Қашқадарё вилояти ИИБ муносабатида.