Толибон сартарошларга эркаклар соқолини олишни таъқиқлади. Бу қоидани бузганлар Афғонистонда жорий этилган исломий шариатни бузишда айбланиб, жазога тортилишидан огоҳлантирилди.

Бу эълонни мамлакат жанубидаги Ҳелманд вилояти диний полицияси сартарошларга тарқатган. Пойтахт Кобулдаги айрим сартарошлар ҳам ўзларига шундай огоҳлантириш бўлганини тасдиқлаган.