Сербия Президенти Александар Вучич миллий телевидениедаги чиқишида Белград Косовога қўшин юбормаслигини айтди, чунки бу Куманов келишувларига зид. Сербиянинг вазифаси – тинчликни сақлаш.

Эслатиб ўтамиз, Сербия ўз-ўзини мустақил деб эълон қилган Косова билан чегара яқинидаги қишлоққа танкларни жойлаштирган эди.

“Яринье” чегара назорат пунктидаги серблар ушбу ҳаракатларни олқишлар билан кузатиб қолган. Косова билан чегара ўтказиш пунктидан ўн километр узоқликдаги Рашка қишлоғига Кралево ҳудудидан танклар келтирилганди.