“Боруссия Дортмунд” клуби бош директори Ханс-Йоахим Ватцке 32 ёшли ҳимоячи Матс Ҳуммелс билан шартномани узайтирганини маълум қилди.

“Ҳуммелснинг шартномасида узайтирилиши мумкин бўлган банд бор эди. Лекин биз ўйладик ва қарор қилдикки, етакчи футболчимизнинг келажаги ўтказилган ўйинлар сонига боғлиқ эмас”.-деди “Дортмунд” клуби бош директори Ватцке

Немиснинг янги шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган.

Ҳуммелс 32 ёшда, бу мавсумда у Германия чемпионатининг тўртта ўйинида қатнашди ва унда битта голли узатма қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз Матс Ҳуммелс 2019 йилнинг ёзида “Боруссия Дортмунд”га қайтганди. Ҳуммелс дортмундликлар сафида 403 ўйин ўтказиб, 32 та гол урган ва 21 та голли узатмани амалга оширган”.