АҚШ Президенти Жо Байден коронавирусга қарши учинчи маротаба эмланди ва ревакцинация олган биринчи америкаликлардан бири бўлди.

Ўтган ҳафта мамлакат тиббиёт идоралари 65 ёшдан ошган ва ҳар хил хавф гуруҳидаги ёшларга Pfizer вакцинасининг учинчи дозасини маъқуллади.

Мен ёш кўришиним мумкин, лекин мен 65 ёшдан ошганман … Шунинг учун  бугун вакцинанинг яна бир дозасини оламан”, – деди Байден Оқ уйда бўлиб ўтган маросимда.

Энг кўп телевизион камералар олдида президент барчанинг кўз олдида вакцина олди. Шундан сўнг, Байден АҚШнинг биринчи хоними ҳам қайта эмланиши ҳақида маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, 78 ёшли Байден декабрь ва январь ойларида, АҚШ президенти лавозимига киришгунга қадар, Pfizer вакцинасининг иккита асосий дозасини олган.