Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Қарши туманида жойлашган заводга борди. Фуқаролар бу заводдан бадбўй ҳид келишини айтиб шикоят бир неча бор шикоят қилишган ва  вилоят ҳокими шаҳар ҳокимлиги ва Экология бошқармаси масъулларига топшириқ берган.

Аммо, масъулларга бир неча бор топшириқ беришимга қарамасдан, масъулларнинг масъулиятсизлиги сабаб аҳоли мурожаатлари эътибордан четда қолаверди”, – деди ҳудудга борган Зойир Мирзаев.

“Бу жараённи тўлиқ ўз назоратимга оламан ва 2-3 кунда ИИБ бошлиғи Ш.Сотволдиев билан бирга вазият тўлиқ бартараф этилади. Иш ҳозирдан бошланади. Нега энди инсон қадри устун турадиган юртда масъулларнинг эътиборсизлиги сабаб аҳоли азият чекиши керак?”, – дейди Мирзаев.

Вилоят ҳокимини қўшимча қилишича, зовур сувдан тўлиқ тозаланиб, кўмиб ташланади. Мутахассис тавсияси билан шу жойга манзарали дарахтлар экиш масаласи кўриб чиқилади.

Терини қайта ишловчи JV “Qarshi Leater” МЧЖ қўшма корхонасидан лойиҳада кўрсатилганидек, канализация тармоғига тўлиб уланиб, фаолиятини бемалол давом эттираверади.