Бундан 10 йил муқаддам Ўзбекистон аҳолиси ва меҳмонларига сифатли транспорт хизматларини кўрсатиш мақсадида юртимизга испаниядан дастлабки “Afrosiyob” замонавий электропоезди олиб келинган эди.

Давлатимиз раҳбарининг раҳнамолигида мамлакат мустақиллигнинг 30 йиллиги байрами арафасида бундай замонавий поездлар сони 5та етказилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, бундай саъйи ҳаракатлар тўхтаб қолгани йўқ. Испаниянинг “Patentes Talgo S.L.U.” компанияси ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ўртасида тузилган шартномага биноан жорий йилнинг 16 сентябрь куни “Afrosiyob” поездининг яна битта ҳаракат таркиби испаниянинг Билбао портидан россиянинн Санкт- Петербург портига олиб келинди.

Бугун Москва вақти билан соат 05:00да мазкур “Afrosiyob” замонавий электропоезди Россиядан Ўзбекистонга йўл олди.