“Толибон” Афғонистоннинг Тожикистон билан чегарадаги Тахор вилоятига махсус кучларнинг минглаб аскарларини юборганини эълон қилди.

Толибон”нинг минглаб махсус кучлари Тахорга жойлаштирилди …, ўн минглаб махсус кучлар вилоятга йўналтирилди”, – деб ёзди ҳаракат вакили Забиҳулла Мужоҳид ўзининг Twitter’даги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, август ойининг бошида “Толибон” Афғонистон ҳукумат қўшинларига қарши ҳужумини кучайтирди, 15 августда Кобулга кирди ва эртаси куни уруш тугаганини эълон қилди.

Август ойининг охирги икки ҳафтасида АҚШ ҳарбийлари ҳимояси остидаги Кобул аэропортидан Ғарб фуқаролари ва улар билан ҳамкорлик қилган афғонларни оммавий эвакуация қилиш юз берди.

31 августга ўтар кечаси АҚШ ҳарбийлари Кобул аэропортини тарк этиб, АҚШнинг Афғонистондаги қарийб 20 йиллик ҳарбий хизматини тўхтатди. 6 сентябрь куни “Толибон” Афғонистоннинг 34 вилоятининг охиргиси бўлган Панжшир жанглар билан ўз назоратига ўтганини эълон қилди.